Самарқандда “ҳунар чиқарган” ЙҲХБ ходимига текширув тайинланди
Жамият
−
31 Январь 2022
13392Самарқандда ҳайдовчининг телефонини тортиб олишга уринган ЙҲХБ ходимига хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 январь куни Нарпай тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 102-кмда хизмат вазифасини олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ 4-отряди ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автотранспорт воситасига тўхташ ишорасини берган. Аммо ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатланиб кетган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган И.Н. ушланиб, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автотранспорт воситаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчи инспекторни тасвирга олмоқчи бўлган вақтида ходим фуқаронинг қўлидаги телефонини тортиб олишга ҳаракат қилган.
Ходимнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган. Натижаси тўғрисида текширув якунига кўра хабар берилади.
LiveБарчаси