Самарқандлик отахон қўшниларининг молини сўйиб сотиб юборди
Жамият
−
23 Май 2023 13374 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида қўшниларининг молини ўғирлаб, сотиб юборган отахон 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Келтирилишича, отахон қўшниларнинг чорвасини ўғирлаб, шаҳарга олиб келган ва сўйиб сотиб юборган. Жорий йилнинг 19 май куни Жиноят ишлари бўйича Пайариқ тумани судида ёши 60 дан ошган отахоннинг иши кўриб чиқилган. Суд залида салкам 6 ой қамалиб чиққан отахон қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.
Жиноят иши ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, жабрланувчиларнинг қарзлари ёпилгани ва отахоннинг нафақа ёшида экани инобатга олиниб, унга нисбатан 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Live
Барчаси