Самарқандга янги солиқбоши тайинланди
Жамият
−
25 Сентябрь 2019 4559 1 дақиқа
Собиржон Маҳмудович Рустамов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда “Zarnews” хабар берди.
Собиржон Рустамов 1968 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларни солиққа тортиш, тушумини таҳлил ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимидан бошлаган.
У янги лавозимга тайинлангунга қадар Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Аввалроқ, Абдулла Азизов ва Фазлиддин Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Live
Барчаси