Самарқанддан Россияга учган самолёт ортга қайтди 

Олам

image

Бугун, 10 июль куни “Россия” авиакомпаниясининг “Sukhoi Superjet 100” самолёти Самарқанддан Москвага учган. Бироқ, техник сабабларга кўра яна Самарқанд аэропортига қайтган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Россия” авиакомпаниясининг FV-6552 рейси бугун жадвал бўйича соат 07:17 да Самарқанд халқаро аэропортидан Москвага учди. Техник сабабларга кўра, экипаж аэропортга қайтиш тўғрисида қарор қабул қилди ва соат 9:00 да келиб қўнди”, дея маълум қилган Самарқанд аэропорти ходими. 

Аниқлик киритилишича, ҳозир “Sukhoi Superjet 100” лайнери аэропортнинг захира йўлагида турибди, унинг бортида бўлганлар жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

4084

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг