Самарқанддаги ЙТҲда икки ИИБ ходими ва бир йўловчи вафот этди
3-саҳифа
−
24 Июнь 2022
19682Кеча, 23 июнь куни Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани марказида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки нафар Ички ишлар бошқармаси ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 00:30 атрофида Тойлоқ тумани Чароғбон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобиль йўлининг 7 километрида содир бўлган. Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М.Х. бошқарувидаги Nexia-2 автомобили йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Тойлоқ туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро А.П. бошқарувидаги Malibu автомобили билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia-2 машинасида бўлган М.Х., йўловчилари Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори майор Р.Р. ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаро Ш.М.лар олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Nexia-2 машинасининг қолган йўловчилари — Тойлоқ туманида яшовчи 1992 йилда туғилган А.И. ва 1994 йилда туғилган Н.М. ҳамда Malibu машинаси ҳайдовчиси А.П., йўловчилари Тойлоқ туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган А.М. ва 2004 йилда туғилган А.Р. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан 23 июнь куни Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь