Самарқанддаги тўйда йўқолиб қолган боланинг жасади қудуқдан топилди
3-саҳифа
−
01 Октябрь 2022
23920Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тўй куни йўқолиб қолган боланинг жасади қудуқдан топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 сентябрь куни Ургут тумани прокуратурасига “Хўжайдуқ” МФЙда яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган. У 25 сентябрь куни соат 16:00 ларда Ургут туманининг “Этакбешкапа” МФЙдаги тўйхонага 2018 йилда туғилган набираси билан борганини ва бироздан сўнг бола йўқолиб қолганини айтиб, уни топишда ёрдам сўраган.
Аризага асосан бошланган қидирув давомида боланинг жасади тўйхона яқинидаги чуқурлиги 8 метр бўлган қудуқдан топилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув тадбирлари олиб бориляпти.