Самарқанддаги тунги клуб олдида оммавий жанжал юз берди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тунги клуб олдида бир неча фуқаролар муштлашаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Ургут тумани “Бахрин” МФЙда жойлашган тунги клуб олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалга айланган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига етиб бориб, жанжалнинг олди олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Жанжал бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳозирда тўпланган ҳужжатлар қарор қабул қилиш учун тергов органларига топширилган.

Шунингдек, туман ҳудудида тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тунги рейд тадбирлари ўтказилиши бўйича режалар ишлаб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made