Самарқанддаги шифохонада чақалоқ бедарак йўқолди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда қашқадарёлик эр-хотиннинг Самарқанд вилоятида содир бўлган ҳолатлардан норози бўлиб қилган видеомурожаати эълон қилинди.

Унда Чироқчи туманида туғилган чақалоқ даволаниш учун Самарқанд вилоятидаги шифохонага олиб борилгани ва у ерда дом-дараксиз йўқолгани, З.Жовлиева айни кунда фарзандининг на тирик ва на ўлик эканини билмаслиги, Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлими терговчиси ушбу ҳолат бўйича жиноят ишини ёпиб юборгани баён қилинган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 124-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. 

Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасига кўра, ҳаракатдан тугатилган.

Ушбу қарор ва иш ҳужжатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан ўрганилганида, барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилмасдан, барвақт қарор қабул қилингани боис, кеча, 12 октябрь куни қарор бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.

Тергов устидан прокурор назорати ўрнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд чақалоқ

Баҳолаганлар

828

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг