Самарқанддаги ресторанлардан бири ёниб кетди
Жамият
−
07 Март 2021
8226Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги ресторанларнинг бирида катта ёнғин келиб чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари юз берган ёнғинни бартараф этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ёнғин бугун, 7 март куни тахминан соат 11:00 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Омонбой” маҳалласида жойлашган ресторанда содир бўлган. Мазкур вазият юзасидан зудлик билан ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 кв.м. майдони ёнғиндан зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳолатда жабрланган ва қурбонлар йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь