Самарқанддаги консерва заводида ёнғин чиқди
Жамият
−
25 Октябрь 2020 5592 1 дақиқа
Кеча, 24 октябрь куни Самарқанддаги консерва заводи ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
"Спитамен шох" кўчасида жойлашган консерва заводининг омборида ёнғин содир бўлган. Ёнғин ҳаидаги хабар соат 20:20 да келиб тушган. ФВВ ҳудудий бошқармасиниг 10 га яқин ёнғин-қутқарув гуруҳлари ёнғин содир бўлаётган жойга 3 дақиқада етиб борган. Улар 50 дақиқа ичида ёғоч материаллари ва бошқа буюмлар бўлган омборхонада чиққан алангани бартараф этишган.
Ёнғиннинг умумий майдони 650 кв метр.
Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар йўқ.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь