Самарқанддаги колония маҳкуми Қашқадарёда яна бир жиноятга қўл урди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 15 март куни Самарқанддаги манзил колонияда жазо ўтаётган шахс Қашқадарёда ўғирликка қўл урди. У тўртта хонадонга кириб, талончилик қилган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 март куни соат тахминан 09:00 да Китоб тумани “Халқлар дўстлиги” МФЙда яшовчи уй бекаси Б.А. яшаш уйига нотаниш шахс ғайриқонуний равишда кириб, хонада бўлган 250 минг сўм пул ва 1 жуфт эркаклар оёк кийимини ўғирлаб кетганини билдирган. Шу куни соат тахминан 21:30 да Китоб тумани “Хамид Олимжон” МФЙда яшовчи пенсионер аёл Р.Р. 16 март куни соат тахминан 10:00 да Китоб тумани “Халқлар дўстлиги” МФЙда яшовчи Т.Б. ҳамда шу куни соат тахминан 23:00 да Китоб тумани, “Чармгар” МФЙда яшовчи П.Ш.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда номаълум шахслар кириб, хонада бўлган нарса ва буюмларни титиб, дераза ойналарини синдириб, тартибсиз ҳолатга келтириб, хонадондан пул ёки қимматбаҳо буюмларни топа олмаганидан сўнг, жиноий режаси амалга ошмаганини билиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида ҳодиса жойидан Китоб тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти майор Ж.Азизов томонидан олинган ойна синиқлари вилоят ИИБ ЭКБдаги биометрик иденфикация тизимида текшириб кўрилганида 1 дона далилий Китоб тумани Чармгар кўчасида яшовчи, 2019 йил ўн еттинчи декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, 2022 йил 10 февраль куни ЖИБ Чироқчи туман судининг ажримига кўра, ўталмай қолган 3 йил 5 ой 18 кун жазосини Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида жойлашган 37-сонли манзил колониясида ўташи  белгиланган Р.Ж.га тегишли экани аниқланган.

Маълум бўлишича Р.Ж. жазо ўтаётган вақтда яъни, 15 март куни манзил колониясини рухсатсиз тарк этиб, ўзини жиноий режасини амалга ошириш учун Китоб туманига келиб, юқоридаги жиноятларни содир этганини тан олган. Мазкур холатлар юзасидан Китоб туман ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

411

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made