Самарқанддаги хонадонда қурилган 11 қаватли бино бузилади — Қурилиш вазирлиги

Жамият 40278
image

Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Жойи Сой маҳалласида фуқаро Ф.Х. ўз уйининг бир қисмини бузиб, унинг ўрнида 11 қаватли меҳмонхонани (видео) ноқонуний тарзда қураётгани аниқланди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, фуқаро Ф.Х. қурилишга рухсат берувчи Самарқанд тумани ҳокимининг қарори ёки туман қурилиш бўлимининг рухсатномасини олмасдан ўз уйининг бир қисмини бузиб, жойидан 21,4х12,6 метр ўлчамдаги 11 қаватли 2 қават ертўлали меҳмонхона биносини қурган.

Шунингдек:

•    Архитектура режалаштириш топшириғи (АПЗ) мавжуд эмас;
•    Муҳандислик геологияси, лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган ҳамда тасдиқланмаган;
•    Белгиланган тартибда шаҳарсозлик кенгашидан ўтмаган;
•    Меҳмонхона мажмуаси обекти бош режасини натурага кўчириш далолатномаси расмийлаштирилмаган (ШНК 3.01.01-03нинг 2.4 банди бажарилмаган);
•    Қурилиш обектида фойдаланилган қурилиш материалларининг талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги паспорт ва сертификатлари тақдим этилмаган;
•    ШНК 3.01.01-03 нинг 7.8,9.9 бандларига асосан ёпиқ ишларни гувоҳлаш далолатномалари тақдим этилмаган.

Юқоридаги камчиликлар мавжуд бўлса-да, қурилишга рухсат берувчи бошланғич шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари конструкциялар битгандан сўнг “Констант проект” МЧЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари тўлиқсиз ишлаб чиқилган. 

“Триумф Проект” МЧЖ хусусий экспертиза ташкилоти томонидан тўлиқ ишлаб чиқилмаган лойиҳа ҳужжатларига, бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар ҳам йўқ. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сонли қарорининг 21-бандига зид равишда 2018 йил 24 мартда ижобий хулоса берилган.

Қайд этилишича, қурилиш давомида ҳудудий инспекция ходимлари томонидан бир неча бор қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилган бўлса-да фуқаро Ф.Х. томонидан иш  ўзбошимчалик билан давом эттирилган. 

Меҳмонхона қуриш бўйича махсус лицензияга эга “СВП МАСКАН” МЧЖ  мутахассислари томонидан 2016 йилда бинонинг техник ҳолати ўрганилиб, ригел ва темир бетон рамаларни кучайтириш учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиш бўйича хулоса берилган.

Ушбу кучайтириш бўйича тегишли лойиҳа ишлаб чиқилмаган ва экспертиза органларининг ижобий хулосаси олинмаган.

“Ўзоғирсаноатлойиҳа”АЖ ва ҳудудий инспекция ходимлари томонидан 2022 йил 6 май куни бинонинг сейсмик ҳолати ўрганиб чиқилиб, “Ўзоғирсаноатлойиҳа”АЖнинг хулосасига асосан бинонинг КМК, ШНК талабларига жавоб бермаслиги ва колонналарнинг айрим жойлари дарз кетгани ўз тасдиғини топган ҳамда бинони бузиш бўйича хулоса берилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1543
Рейтинг: 3
t
×