Самарқанддаги IТ-танловда ютган ўқувчига янги ноутбук берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги мактаблардан бирининг 8-синф ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” кўрик-танловида ғолиб бўлган Сардор Сатторов ваъда қилинган янги ноутбук ўрнига эскиси билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик. IT-парк Матбуот хизмати танлов ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ муаммо бартараф этилганини маълум қилди.

Маълум бўлишича, Сардор Сатторов танловнинг туман босқичи ғолиби бўлиб, шу сабабли ўқувчига ноутбук ўрнига смартфон совға қилинган.

“15 ёшли Сардор Сатторов танловнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўл олди. Аммо, совринли ўринни қўлга кирита олмади. Натижада, ташкилотчилар томонидан йўл қўйилган камчилик туфайли унга ноутбук ўрнига смартфон совға қилинди”, дейилади хабарда.

IT-парк делегацияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ушбу ёшлар билан ҳам суҳбатлашган ва уларни вилоят IT-марказида Python ва инглиз тили бепул курсларини тақдим этган.

“Бундан ташқари, Cоурсера платформасида махсус курсга эга бўлган ёшлар учун бепул кириш имконияти очилди ва ёш истеъдод эгаларининг маънавиятини юксалтириш мақсадида бренд совғалари топширилди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, IT-парк раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги ва блогерлар ёш дастурчига бирданига учта янги ноутбук совға қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг