Самарқанддаги дўконларда йирик ёнғин юз берди

3-саҳифа

image

Бугун, 9 июнь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги савдо дўконларида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Туман ФВБга соат 03:50 да Оқдарё тумани “Лойиш” МФЙ А.Темур шох кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Ёнғинга соат 03:56 да етиб борилиб, соат 04:45 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 05:37 да бартараф этилган. Ёнғинни ўчиришга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда ёрдамчи (Камаз) жалб этилган. 

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин натижасида мебел, хўжалик моллари ва озиқ-овқат дўконларининг тахминан 200 кв.м майдонда шифт, том ва жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори  аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг