Самарқанддаги бозорда қотиллик. Йигит қўшнисини болта билан ўлдирди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Ургут туманида 30 ёшли йигит қўшнисини уриб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қотиллик 2021 йилнинг 31 декабрь куни “Деҳқонобод деҳқон бозори” яқинида содир бўлган. 1992 йилда туғилган фуқаро Б.Х. қўлида бўлган темир болта билан қўшнисини бош ва бўйин соҳасига икки маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган. 

Маълум бўлишича, уларнинг ўртасида аввлдан келишмовчилик бўлган. 

Оқибатда шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, жабрланувчи жорий йилнинг 3 январь куни вафот этган. 

Ҳабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

651

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг