Самарқанддаги АЁҚШда портлаш содир бўлди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
08 Июль 2021 11813 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бугун, 8 июль куни соат 14:36 да Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Қундузсуфий” МФЙда жойлашган АЁҚШ ҳудудида еростида жойлашган 25 тоннали сиғимда пайвандлаш ишлари олиб бораётган вақтида чақнаш содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан 5 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.
Чақнаш сабаби шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ва бир нафар фуқаро термик куйиш тан жароҳатини олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель