Самарқанддаги 60 ўринли қабулхонада 160 нафар маҳбус сақлангани айтилди
3-саҳифа
−
06 Май 2022
8931Самарқанддаги 60 ўринли маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхонада 160 нафар шахс сақланмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили маълум қилди.
Аниқланишича, 2020 йилда ташкил этилган, 60 нафар шахсга мўлжалланган маҳбуслар қабулхонасида 160 нафар шахс сақланган.
Жорий йилнинг 20 апрель куни эса мазкур муассасада 161 нафар ҳибсга олинган шахс бўлган. Улардан 8 нафари аёл ва қолган 153 нафарини эркаклар ташкил қилган.
Қайд этилишича, махсус қабулхонада жазо ўтаётган сақланувчи шахсларнинг барчаси меҳнатга лаёқатли ва улардан 18 нафари ишга жалб этилган. Шундан 16 нафари шартнома бўйича объектларда меҳнатга жалб этилган. Сақланувчи шахсларнинг ўртача иш ҳақи бир кунда 40500 сўмни ташкил этади.
Маҳбуслар овқатлари аутсорсинг хизмати асосида тасдиқланган меню асосида етказиб берилади, ювиниш хоналари янгидан қурилган бўлиб, бу бўйича камчилик йўқ.
“Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Ҳусанов иштирокида ўтказилган мониторинг давомида 10 нафар маҳкумга мўлжалланган кутубхона мавжуд экани аниқланди. Унда 150 та турли бадиий ва ҳуқуқий адабиётлар бор”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Диёр Ҳусанов махсус қабулхонада сақланувчи шахсларнинг яқин қариндошлари учун ташкил этилган учрашув хоналари кўздан кечирилган. Қисқа муддатли учрашув хоналарининг сони атига 1 та бўлиб, бу 20 апрель ҳолатига кўра сақланаётган 160 нафар маҳкум учун етарли эмас. Оқибатда уларнинг оила аъзолари билан учрашувларни ташкил этишда узоқ навбатлар вужудга келмоқда.
“Шу нуқтаи назардан Омбудсман минтақавий вакили томонидан қисқа муддатли учрашув хоналарини кўпайтириш бўйича тавсиялар берилди”, дейилади маълумотда.
LiveБарчаси