Самарқанддаги 2 та туманда ноқонуний ер сотаётганлар ушланди
Жамият
−
29 Апрель 2021
4049Самарқанд вилоятининг иккита туманида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. танишига қарашли “Р.” фермер хўжалигининг 15 сотих ер майдонини фуқаро К.га ажратиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Булунғур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.М. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга “М.” фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 25 сотихини 35 млн сўм эвазига танишлари орқали олиб беришга ваъда бериб, олдиндан 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси