Самарқандда жинсий алоқа қилиш учун чақирилган қизлар мезбоннинг уйини ўмариб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ўтган йил 16 октябрь куни кечаси Самарқанд вилояти Жомбой туманида кўнгилхушлик қилиш учун чақирилган икки нафар қиз мезбон ўсмирнинг ухлаб қолганидан фойдаланиб, ўғрилик содир этган. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида маълум қилинди.

Ота-онаси йўқлигидан фойдаланган ўғил 2 нафар қиз билан романтик оқшом ўтказиш мақсадида яшаш уйига олиб келган. Пайтдан фойдаланган қизлар 15 млн сўмлик тилла тақинчоқлар, 1300 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ҳодисадан бехабар она туман ИИБга ўғрилик содир бўлгани ҳақида мурожаат қилади.

“Саёқ юрсанг, таёқ ейсан дегани рост экан. Мен бир романтик оқшом қилмоқчийдим. Бурнимдан чиқди. Тенгқурларимга тинчгина юришларини сўрайман. Оқшомни яхши ўтказаман деб, эл-юрт олдида шарманда бўлдим”, дейди романтик оқшом “ташкилотчиси”.

Қизларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғрилик

Баҳолаганлар

6385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг