Самарқандда мудҳиш ЙТҲ. Бир аёл вафот этди

Жамият

image

Самарқандда Spark автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи 2 нафар аёлни уриб юборди. Натижада улардан бири вафот этди. 

Маълумотларга қараганда, 22 декабрь куни тахминан соат 23:30 ларда ҳайдовчи 30 ёшли А.З бошқарувидаги Spark русумли автомашинасини Жомбой туман “Эшимоқсоқ- Жомбой” йўналиши бўйича бошқариб бораётган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Ф.Р ва З.Р.ларни уриб юборган.

Натижада пиёда Ф.Р турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилаётган вақтида вафот этган. З.Р эса оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг