Самарқандда ЙТҲ сабаб юк машинаси каналга тушиб кетди

Жамият

image

Бугун, 13 февраль куни Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида иккита юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун соат 14:05 лар атрофида Самарқанд шаҳар Шоҳи Зинда кўчаси бўйлаб бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган Kia Bongo русумли транспорт воситаси Single Cabin Truck Shineray T30 русумли транспорт воситасини орқа қисмидан уриб юборган. Зарба оқибатида транспорт воситаси йўлнинг ўнг тарафидаги пастки каналга тушиб кетган.

Қайд этилишича, воқеадан сўнг иккала транспорт воситаси ҳайдовчилари ҳам Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида 23 ёшли маст ҳайдовчи сабаб 5 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг