Самарқандда йигит машинасида бир қизни мажбуран олиб кетишга уринди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида бир йигит одамларнинг кўз ўнгида бир қизни мажбурлаб машинасига миндиришга ҳаракат қилаётгани, қизнинг эса бунга қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, кеча, 1 октябрь куни соат 16:00 да Самарқанд шаҳар Амир Темур маҳалласи ҳудудида 2002 йилда туғилган йигит М.И. ўзига таниш бўлган қиз М.А. билан сайр қилиб юрган вақтида уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққан. М.И. мазкур келишмовчиликни ҳал қилиш мақсадида М.А.га автомашинага ўтиришни таклиф қилган, бироқ М.А. бунга рози бўлмагач, уни мажбуран автомашинага ўтқазишга уринган.

Олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида М.А. мазкур ҳолат бўйича М.И.га нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан фуқаро М.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тадбиркор уч шахс томонидан ваҳшийларча калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд майда безорилик Амир Темур маҳалласи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг