Самарқандда ёқилғи омбори ва “бензовоз” ёниб кетди

3-саҳифа 6987
image

Бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги омборда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳарнинг “Алишер Навоий” МФЙ Шоҳруҳ кўчасида жойлашган биноларнинг бирда  ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида соат 17:11 да вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 17:29 да қуршаб олинган ва соат 18:40 бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг гараж ҳудудиги ёқилғи сақлаш хонасининг 20 кв.м майдони ва ёқилғи ташишга мўлжалланган (бензавоз) “ГАЗ-52” автомобили ёниб зарарланган. 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг  келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 238
Рейтинг: 3
t
×