Самарқандда ярим асрлик қайрағочларни кесиб ташлаганлар жавобгарликка тортилди
3-саҳифа
−
24 Июнь 2023
5321Самарқанд вилоятида 50-55 йиллик қайрағоч дарахтларини ноқонуний равишда кесиб ташланганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Самарқанд вилояти Булунғур туманида бир гуруҳ фуқаро томонидан 9 туп соғлом ва 1 туп қувраган қайрағоч дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилиши оқибатида табиатга 774,6 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Булунғур тумани прокуратураси томонидан фуқаро С.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Булунғур тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь