Самарқандда яна бир университет филиали очилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, Филиалнинг асосий вазифалари этиб ҳудудда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда Германия ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг етакчи университетлари билан яқин ҳамкорликда вилоятда эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги ва бошқа мутахассисликлар бўйича малакали иқтисодчи кадрларни тайёрлаш белгиланган:

  • “Рақамли иқтисодиёт”;
  • “Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти”;
  • “Агробизнес ва маркетинг”;
  • “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” ва б.

Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

  • давлат бюджети маблағлари;
  • тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
  • хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушумлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро грантлар;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Қарор лойиҳасида Филиалга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги Фармони билан тасдиқланган 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ кадрларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда қабул квоталарини белгилаш ҳуқуқи берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Иқтисодиёт университети

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг