Самарқандда ўқитувчи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
05 Февраль 2022
16619Бухоро ва Самарқанд вилоятида фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Улардан бири темир йўл техникуми ўқитувчиси бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Бухоро вилояти Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Қ. бошқа бир фуқаро Р.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлгани аниқланган. У бундай “саховати” эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд темир йўл техникуми ўқитувчиси К.А. фуқаро Ш.ни 800 АҚШ доллари эвазига ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси