Самарқандда ўгай ота 9 ойлик чақалоқни ваҳшийларча ўлдирди

3-саҳифа

image

Самарқандда 9 ойлик чақалоғини ваҳшийларча ўлдирган ўгай ота 13 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” информацион дастурида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, ўтган йилнинг 18 октябрь куни эркакнинг аёли ишга деб уйидан чиқиб кетиб, 2 кун мобайнида қайтмаган. Бундан эса ўгай отанинг жаҳли чиқиб, гўдакни улоқтириб юборган ва яна қайта беланчакка солиб қўйган.

Экспертиза хулосасига кўра, болакайнинг жонсиз танасининг кўкрак қафас чап соҳасида қонталаш жойлар, бош юмшоқ тўқимасига қон қуйилиши, бош мия пардалари ости тўқимасида қон қуйилиши каби жароҳатлар аниқланган.  Ушбу жароҳатлар ўтмас тиғли жисм ёрдамида етказилган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судида ушбу қотиллик бўйича ўгай отага суд ҳукми ўқилган. 

Унга кўра, эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

874

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made