Самарқандда “участковый”ни калтаклаган фуқароларга нисбатан жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида профилактика инспекторига тан жароҳати етказган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу хақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маьлум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 8 июнь куни соат тахминан 01:00 лар атрофида содир бўлган. Шу вақтда тунги хизматга жалб қилинган Нарпай тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Ў.Буркиев, туманнинг “Чархин” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи йўл четида тўхтаб турган Nexia-2 русумли автотранспорт воситаси унда шубха уйғотганлиги учун машина олдига борган.

У автомашина ичида бўлган икки нафар фуқародан ўзини таништиришини ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини сўраган. Фуқаролар профилактика инспекторига қўпол муомалада бўлиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уриб тан жароҳати етказган.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 23 июнь куни ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг