Самарқандда уч кишини Мексикадан АҚШга ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда уч фуқарони Мексикадан АҚШга ўтказиб қўйишни ваъда қилган шахс 60 минг доллар билан ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани Шалгамон маҳалласида яшовчи 48 ёшли С.Д. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. У 31 ёшли Д.А. уни, 38 ёшли дугонаси У.Н.ни ҳамда 40 ёшли таниши Д.Ф.ни ноқонуний йўллар билан Мексика орқали АҚШ ҳудудига ўтказиб қўйишини айтиб, ҳар бири учун 20 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 60 000 АҚШ доллари эвазига ушбу ҳаракатларни амалга ошириб беришини ваъда қилганини айтган ва Д.А.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Хабарга кўра, ушбу мурожаат юзасидан жорий йилнинг 24 январь куни соат 17:00 ларда Самарқанд шаҳар Университет хиёбони кўчасида жойлашган “Zilol Baxt” меҳмонхонаси олдида Самарқанд вилоят ИИБ ва ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

“Тадбир жараёнида, фуқаро Д.А. С.Д.дан фирибгарлик йўли билан 60 000 долларни қонунга хилоф равишда қўлга киритган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ҳодиса жойида ушланиб, ундан 60 000 доллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made