Самарқандда Туркия фуқаросининг фирибгарлиги фош бўлди

Жамият 14633
image
-

Туркия фуқароси Учар Жума Туркия давлати томонидан қўйилган тақиқни бекор қилиш баҳонасида содир этган фирибгарликлари фош бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31 январь куни Н.Р. нинг аризаси юзасидан ИИВ ЖҚББ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда шу куни соат 14:00 ларда Самарқанд шаҳри Регистон кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонлардан бирида Туркия Республикаси фуқароси Учар Жума ва унинг танишлари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 23 ёшли М.П., 36 ёшли Д.Э. ва 25 ёшли З.Н. лар шартли мижоз сифатида жалб қилинган Н.Р. га уни Туркия давлатидаги “Ucar uluslararasi danismanlik international consulting” ширкати орқали 4200 АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни маълум қилиб, дастлабки тўлов сифатида 2000 АҚШ доллар пул маблағларини олган вақтларида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, ижтимоий тармоқларда Учар Жума ва М.П. лар “Ucar uluslararasi danismanlik international consulting” ширкати орқали Туркия давлати томонидан қўйилган тақиқни бекор қилиш, чет эл давлатларига ишга юборишлари ҳақида YouTube, TikTok ижтимоий тармоқларига эълон жойлаштириб, Андижон, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролардан алдов йўли билан жами 6000 АҚШ доллари пул маблағи олганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 491
Рейтинг: 3
t
×