Самарқандда Тожикистон қуриб берган мактаб фойдаланишга топширилади

Жамият

image

Тожикистоннинг молиялаштириши билан Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Мерганча” қишлоғида мактаб қурилган. Бугун, 10 июнь куни мактаб фойдаланишга топширилади. Ба ҳақда “Азия-Плюсь” нашри хабар бермоқда.

“Очилиш маросимида Тожикистоннинг Таълим ва фан вазири Муҳаммадюсуф Имомзода ва Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирок этади”, дея хабар берган нашрнинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси.

Қайд этилишича, бир сменада 640 ўқувчини қабул қиладиган янги мактаб Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Душанбеда давлат ташрифи якунлари бўйича икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувлар асосида қурилган.

Хабарга кўра, Тожикистон томонидан Самарқанддаги мактабдан ташқари, Фарғона вилояти Риштон туманида болалар боғчаси ҳам қурилади.

Эслатиб ўтамиз, ўз навбатида, Ўзбекистон Тожикистоннинг Спитамен туманида замонавий мактаб ва Кубодиён туманида кўп тармоқли касалхона барпо этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг