Самарқандда тиктокерлар жавобгарликка тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида бир неча ўсмирлар итни сувга улоқтиргани акс этган видео тарқалиб, жамоатчилик орасида кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Ушбу ишни содир этган йигитларга нисбатан маъмурий иш очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, видеода акс этган ҳолат вилоятнинг Булунғур туманида содир этилган. 

Шундан сўнг, воқеа юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилган. Итни сувга улоқтирган ва шу жараённи видеотасвирга олган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилган. Ўсмирлар бу ишни TikTok'да шов-шув кўтариш учун қилгани аниқланган.

Маълум қилинишича, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда ота-бола жўжасини ўлдирган итни аёвсиз калтаклаб, сўнг сўйиб ташлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг