Самарқандда таркибида олтин бўлган тошларни талон-торож қилувчилар қамалди

3-саҳифа

image

Самарқандда таркибида олтин моддаси бўлган тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи 16 нафар шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Самарқанд вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Унда Пахтачи тумани “Қорақўтон” маъданли майдонида таркибида олтин моддаси бўлган тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланувчи 2 гуруҳ ҳудуд талашиб, жанажаллашаётгани аниқланган. 

Тезкор тадбир давомида 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг