Самарқандда тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини қиморда ютқазган ҳисобчи ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда тадбиркорнинг сўм пулини ютқазиб қўйган ҳисобчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, “Ph.l.” МЧЖда ҳисобчи лавозимида ишлаган Б.М. банк электрон калитларидан фойдаланиб, МЧЖнинг 6,4 миллиард сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олишга эришиб, ушбу маблағларни интернет тармоқларидаги қимор ўйинларида ютқазиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида ўзгалар номига кредит олиб, пулни онлайн қиморга тикиб юборган 16 ёшли болага нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Унинг сўзларига кўра, йигит ҳар бир одам номига 15-20 миллион сўмдан жами 100 миллион сўм миқдорида кредит расмийлаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ҳисобчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг