Самарқандда “свет” йўқлигидан норози аҳоли катта йўлни тўсиб қўйди (видео)

Local

Reklama
0:00

Самарқанд вилояти ИИБ Пахтачи туманида бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, йўл бўйига чиққани юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 5 апрель куни Пахтачи тумани Сарой маҳалласида яшовчи 15-20 нафар фуқаро шу маҳаллада ўрнатилган трансформатор бузилгани сабабли, электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, “М-37” йўлининг маҳалла ҳудудидан ўтувчи қатнов қисмини ёпишга ҳаракат қилган.

Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйларига тарқатиб юборилган.

Ҳозирда ушбу маҳаллага янги трансформатор олиб келиб ўрнатилмоқда.


Tags

Rate Count

301

Rating

3

Rate this article

Share with your friends