ЙҲХББ “права”си йўқ одамга жарима қоғози юборилганига изоҳ берди

Жамият 7731
image

Ижтимоий тармоқда Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган фуқарога жарима келгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ хабар берди.

Ўрганиш ўтказилганда 2019 йил 8 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ф.Худойбердиев томонидан Самарқанд шаҳар, М.Улуғбек кўчасида пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатланган “SAZ HC40” русумли автобус ҳайдовчиси Саидисроил Тоҳировга нисбатан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ маъмурий амалиёт ходими О.Мўминов томонидан фуқаро Саидисроил Тоҳировга нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ходимнинг эътиборсизлиги сабаб Иштихон тумани, Зарбанд ҚФЙда яшовчи фуқаро Сардор Тоиров маълумотлари билан тизимга хато киритилган ва жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.

Самарқанд вилояти, Иштихон тумани, Зарбанд ҚФЙда яшовчи фуқаро Сардор Тоировга нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинган. Бошқарма хатоликка йўл қўйган ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётганлигини маълум қилиб, йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраган.

Аввалроқ, Сирдарёда 3 йил муқаддам вафот этган одамга жарима тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. ЙҲХББ ҳолатга аниқлик киритиб, жаримани бекор қилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 380
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×