Самарқандда пора олишни рад этган ИИБ ходими 15 млн сўм билан тақдирланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқанд вилоятида ўз хизмат вазифаларини намунали бажараётган 10 нафар ходимнинг ота-оналарига вилоят ИИБ раҳбарияти номидан ташаккурномалар ва қиммат баҳо совғалар топширилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, коррупцияга қарши курашишда фаоллик кўрсатиб, жиноятчи томонидан пора тариқасида таклиф этилган 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олмасдан, уни ашёвий далиллари билан ушланишига эришиб, қонун устуворлигини таъминлаган капитан У.Саримовга вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан берилган 15 млн сўм миқдоридаги пул мукофоти ва унинг ота-онасиига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилган.

Шунингдек, йиғилиш давомида ИИО ФМБда хизмат қилаётган, хизмат интизоми ва қонунийликни бузишга мойиллар рўйҳатига киритилган ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда раҳбарлар иштирокида огоҳлантирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг