Самарқандда пара триатлон бўйича Осиё чемпионатига старт берилди
Спорт
−
09 Июнь 2023
2766Самарқанд шаҳри илк бор пара триатлон бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 9 июнь куни старт олган мусобақада Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Қирғизистон каби давлатлардан 50 га яқин энг кучли пара триатлончилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Мазкур қитъа биринчилигида Ўзбекистон шарафини Илҳомжон Эшонқулов, Рустамжон Сотиболдиев, Машҳурбек Абдусаматов, Саидакбар Ғозиев, Миржалол Қурбонов ва Абдулазиз Эшбоевлар ҳимоя қилади.
Пара спортчилар дастлаб 750 метрга сузиш, махсус велосипедда 20 километр масофани босиб ўтиш ва сўнггида 5 километрга югуриш баҳсларида ўзаро беллашади.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь