Самарқандда оммавий жанжал бошлашга уринганлар қамоққа олинди
3-саҳифа
−
23 Июль 2022
27116Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида оммавий жанжал бошлашга уринган олти киши қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Пастдарғом тумани Зангибойи маҳалласи ҳудудидаги ошхоналарнинг бирида икки киши овқатланиб ўтирган. Бироқ туманнинг Бахшибойи маҳалласида яшовчи, ошхона мижозларига олдиндан таниш бўлган Синдор, Асад, Рамзиддин, Камрон, Маъруф ҳамда Али исмли шахслар маст ҳолатда ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, уларни ёнига чақирган ва саломлашмаганини важ қилиб, жанжал кўтарган.
Аниқланишича, тумандаги Зангибойи ва Бахшибойи маҳаллаларида яшовчи ушбу шахслар ўртасида аввалдан келишмовчилик бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу жанжалга етакчилик қилган 6 нафар шахсга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айбдорлар Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
LiveБарчаси