Самарқандда Nexia жарга қулаб, ҳайдовчи вафот этди

3-саҳифа

image

Самарқандда юқори тезликда ҳаркатланган ҳайдовчи ЙТҲга учраб, вафот этди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди. 

Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Булунғур туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia автомашина ҳайдовчиси тезликни ошириши натижасида йўлнинг ўнг томонидаги жарликка тушиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада ҳайдовчи олган тан жароҳати натижасида шифохонада вафот этган. 

Текширув давомида маълум қилинишича, ушбу ҳодиса юз берган ҳудудда йўл ёритувчи чироқлар ўрнатилмаган, йўл чизиқлари тўлиқ чизилмаган. Булунғур туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходими Элмурод Норбековнинг айтишича, бу камчиликлар 2021 йилда бартараф қилиниши режалаштирилмоқда. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан суриштирув-тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг