Самарқандда Nexia чуқурга тушиб кетди

Жамият 3323
image

Самарқанд шаҳрида Nexia автомобили чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 28 март куни соат 21:30ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шахар М.С. Барака кўчасида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Ф. Nexia русумли автомобилни бошқараётган вақтда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган жойда мавжуд бўлган чуқурликка автомобилнинг олд томони тушиб кетган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Автомобилга техник зарар етган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ИИВ ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан ноқулай об-ҳаво шароитида ўта эҳтиёткор бўлиб, белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишини сўраган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 112
Рейтинг: 3.1
t
×