Самарқандда мудир ҳурматсизлик қилган талабага пичоқ отди
3-саҳифа
−
04 Июнь 2022
9315Ижтимоий тармоқларда Самарқанд Ахборот технологиялари техникумида фаолият юритадиган шахслардан бири талабага пичоқ билан жароҳат етказгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 3 июнь куни соат 20:50 атрофида Самарқанд Ахборот технологиялари техникумида содир бўлган. Мазкур техникумнинг хўжалик мудири лавозимида ишловчи Ж.А. талабалар ётоқхонасида яшовчи, техникумнинг биринчи босқичида таҳсил олаётган З.З.нинг хонасига кирган. Бироқ талаба мудир келганига қарамасдан, ўрнидан турмай, унга ҳурматсизлик қилган.
“Оқибатда улар ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва Ж.А. стол устида турган ошхона пичоғини З.З.га қарата отган. Ошхона пичоғи талабанинг ўнг оёғи пастки қисмига теккан ҳамда талаба тан жароҳати олган”, дейилади хабарда.
Сагдуллаевга кўра, ҳозирда талабанинг аҳволи яхши. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси