Самарқандда Миллий Гвардия ходими ва адвокат пора билан қўлга тушди
Олам
−
07 Февраль
9297Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда бир неча шахслар пора билан ушланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Биринчи ҳолатда 1990 йилда туғилган Миллий Гвардия Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлими ходими Ф.О. мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда маҳаллий фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб фуқародан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Яна бир ҳолатда эса адвокат Ш.А. маҳаллий фуқарога суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилишини бекор қилиш мақсадида ўзининг мансабдор танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун фуқародан 600 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида ушланди.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоят Спорт бошқармаси Миллий ва ноолимпия спорт турларини қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси 3 400 АҚШ доллари пора олаётганида қўлга тушганди.
LiveБарчаси