Самарқандда маст эркак 34 ёшли аёлни уриб ўлдирди
3-саҳифа
−
01 Декабрь 2020
21255Самарқанд вилояти Нарпай туманида маст эркак келишмовчилик сабаб 34 ёшли аёл танишини уриб ўлдирган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум қилинишича, 27 ноябрь куни тахминан соат 22:00 да Нарпай тумани “Кўкота” МФЙда яшовчи 33 ёшли фуқаро Ж.Д. 7 нафар таниши билан “Равотолчин” маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш жойида ўтирган ва спиртли ичимлик истеъмол қилган. Шундан сўнг 34 ёшли таниши Г.Т. билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.
Оқибатда Ж.Д. таниш аёлни ўша атрофдаги боғнинг ичига олиб бориб, танасининг турли қисмларига уриб, тепиб, тан жароҳати етказган.
Шундан сўнг Ж.Д. жабрланган фуқаро Г.Т.га тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тез ёрдам хизматига мурожаат қилган. Бироқ Г.Т. олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Воқеа жойини кўздан кечириш давомида марҳума Г.Т.нинг эгнидаги кийимлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ж.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Динара Юсупова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь