Самарқандда маст ҳолатда опасини пичоқлаб ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
21 Май 2021
15970Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида маст ҳолатдаги опа-сингилларнинг жанжали ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 январь куни соат тахминан 18:30 ларда судланувчи опаси Ю. билан даҳанаки тортишиб қолади. Шунда опа-сингил бир-бирларини фоҳишаликда, енгил табиатлиликда айблайди.
Энг ачинарлиси, опа ҳам, сингил ҳам ўша воқеа содир бўлган вақтда спиртли ичимлик истеъмол қилган, маст ҳолда бўлган. Оқибатда жанжал пичоқбозликка бориб тақалган.
Таъкидланишича, сингил ўз опасини бўғизлаган ва ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган. Судга оид тиббий экспертизанинг маълумотида етказилган тан жароҳати ўлимга олиб келгани айтилган.
Судланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “б” банди билан кодекснинг 57-моддасини қўллаб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.