Самарқандда Lacetti билан тўқнашган юк автомобили ағдарилиб кетди
Жамият
−
23 Апрель 2021
6794Самарқанд вилояти Нарпай туманида Lacetti билан тўқнашган юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракатаи хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 23 апрель куни соат 05:40 ларда Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳудудидан ўтган М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 108-километрида, 1958 йилда туғилган ҳайдовчи И.С. бошқарувидаги Lacetti автомобили ҳамда 1980 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувида бўлган Isuzu русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк автомобили йўлни ажратиб турувчи тўсиққа урилган ва ағдарилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Нарпай тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
LiveБарчаси