Самарқандда Lacetti ҳайдовчисининг айби билан икки киши вафот этди
3-саҳифа
−
09 Март 2023
6063Самарқанд вилояти Оқдарё туманида “Бухоро – Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, М-37 автомобиль йўлининг 44-километрида ҳаракатланиб келаётган Lacetti йўлнинг ўнг тарафида тўхтаб турган юк машинасининг орқасига келиб урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган. Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ва икки йўловчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. Бир йўловчи эса шошилич тарзда шифохонага ётқизилган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддасининг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь