Самарқандда коронавирусга чалинган бемор қолмади

Жамият 4360
image

Кеча, 5 февраль куни Самарқанддаги COVID-19 инфекциясига чалинган охирги бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди.

Шу боис мазкур касалликка чалинган беморларни даволаш учун мослаштирилган марказ (Хоспис) ўз ишини якунлади.

“Бу пандемия бошланганидан ҳозирга қадар илк бор вилоятимизда коронавирусга чалинганлар бутунлай соғайганидан далолат”, дейилади вилоят ССБ хабарида.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур жараёнларда хизмат қилган барча тиббиёт ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.

ССВ маълумотига кўра, 5 февраль ҳолатига Самарқандда 2556 кишида коронавирус қайд этилган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 157
Рейтинг: 3
t
×