Самарқандда хорижий корхонага ярим млрд сўмдан ортиқ зарар етказган шахс ушланди
Жамият
−
06 Март 2021
4072Самарқанд вилояти Булунғур туманида хорижий корхона манфаатларига 538,6 млн сўм зарар етказган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда “X.B.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг собиқ ходими Т.У. “Ч.Г.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан, жамиятга етказиб берилиши лозим бўлган 538,6 млн сўмлик ғишт маҳсулотини бошқа фуқароларга нақд пулга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси