Самарқандда келин қайнонасининг бошига ғишт билан уриб ўлдирди

Жамият

image

Самарқанд вилояти Ургут тумани “Чағизмон” маҳалласида яшовчи қайнона ва келин ўртасидаги келишмовчилик ўлим билан якун топди. Келин ўз қайнонасининг бошига ғишт бўлаги билан уриб ўлдириб қўйган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов бу воқеага муносабат билдирар экан,

“Нега келин қайнонага ҳурматсизлик қиляпти, қайнона келин билан муроса қила олмаяпти. Нима учун бундай низоли ҳолатлар кўп? Тарбияда оқсоқлик бор. Тўй-маъракаларда дабдабабозлик билан эмас, юксак маънавиятимиз билан мақтанайлик, фарзанд тарбияси уларнинг одоб-аҳлоқига лоқайдлик билан қарамайлик”, деб таъкидлаган.

Қайд этилишича, мудҳиш ҳодиса содир бўлган хонадон маҳалла мутасаддилари томонидан атрофлича ўрганилмаган. Шу сабабли уларнинг фаолияти танқид қилиниб, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олишда мунтазам ҳар бир оила билан ишлаш, улардаги маънавий муҳитни эътибордан четда қолдирмаслик зарурлиги уқтирилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Самарқандда шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Унда қайнонаси билан келишолмай низога борган келин ўзи ва уч нафар боласини каналга чўктирган эди. Натижада унинг икки боласи нобуд бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

558

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг